Бош саҳифа / Жамият / Аҳмад Заки Валиди — фашистми?

Аҳмад Заки Валиди — фашистми?

2015 йилнинг 5 декабрь куни Россиянинг “Рен ТВ” канали орқали Аҳмад Заки Валиди ҳақида лавҳа берилди. Бу лавҳада Валиди пантуркизм ва неоосманизм асосчиси, фашист ва миллатчи сифатида таништирилган. Қолаверса, унинг аслида бошқирд эканига ва бугунги кунда Бошқирдистонда Валиди шахси улуғланишига алоҳида урғу берилган. Украинадаги Степан Бандерага қиёсланган. Уфа кўчаларининг бири Валиди номида экани, Уфа ва Санкт Петербургдаги Валидига ўрнатилган йодгорликлар эса, “Рен ТВ” “экспертлари”нинг фикрича, порахўрлик натижаси экан.

Кўрсатувдаги Аҳмад Заки Валиди ҳақидаги ёлғон фактлар бир ёқда тура турсин, ҳозирча. Бу очиқдан-очиқ Россиядаги миллатлар ўртасида низо келтириб чиқаришга қаратилган лавҳа рус пропагандаси учун ҳозир нега керак бўлиб қолди? Бу Донбасда украин “фашист”ларини қираётган “рус ватанпарварлари” учун “бошқирд фашистлар” кейинги нишон экани ҳақидаги сигналми?

СУ-24 ҳарбий самолётининг уриб туширилганидан аламзада Россия, афтидан, нафақат Туркия, балки Россияда истиқомат қилувчи туркий миллатларга ҳам уруш эълон қилган ва ўз фуқароларини рус миллатчиларга нишон қилиб беришга тайёр, шекилли.

Телевизор қаршисидаги асосий вақти рус пропагандасини ҳазм қилиш билан ўтувчи ватандошларимиз Совет даврида босқинчилар миллатимизнинг энг сара ўғлонларига “халқ душмани”, Ватан озодлиги учун курашганларга эса “босмачи” деган тамға босишганини унутишмаса ва “Рен ТВ”нинг бу каби “хужжатли филм”лари таъсирига тушиб қолишмаса бас.

Тавсия этамиз

Эллардайс, журналистика ва ватанпарварлик ҳақида

Кеча Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс коррупцион можаролар ортидан истеъфога чиқарилди. Бу воқеа …

Добавить комментарий