Бош саҳифа / Жамият / Вашингтонда ўзбек киноси кунлари

Вашингтонда ўзбек киноси кунлари

Жорж Вашингтон университетининг Марказий Осиё бўлими ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилаётган фестивалда Совет даврининг ўлмас картиналаридан “Сен етим эмассан”, шунингдек, мустақиллик йилларида ишланган “Паризод” ва “Ота” цингари сара филмлар кўрсатилмоқда. Таниқли кино усталари – кекса арбоб Шуҳрат Аббосов ва ёш режиссёрлардан Аюб Шаҳобиддинов АҚШ пойтахтида меҳмон.

Совет давридаги ва бугунги кундаги кино санъатини ўрганиб келаётган олим Потер Роллберг назарида Шуҳрат Аббосов нафақат ватани, балки собиқ СССР ва жаҳон киноси тараққиётига ҳисса қўшган арбобдир.

Ўзбек киноси ўзига хос мураккаб даврни бошдан кечирган ва кечирмоқда, дейди у. Лекин синовларга бардош бериб келган, буни эса Америка оммасига тақдим этилаётган картиналарни кўриб биласиз, дейди у.

85 ёшни қоралаб қўйган бўлса-да, ҳамон фаол ва ғайратли Шуҳрат Аббосов “Сен етим эмассан” филми катта экранга чиққанида 33 ёшда болган. Ўша давр қаҳрамонларини акс эттирган асар бу, дейди у. Филм кўтарган мавзулар ва қадриятлар умумбашарий ва ўлмас. Шу боис ҳам у жаҳон миқёсида юқори баҳоланади ва қай жамиятда бўлмасин, мухлис уни кўзида ёш билан томоша қилади.

Шуҳрат Аббосов Қўқонда оддий оилада катта бўлган. Подачиликдан тортиб ҳисобчиликкача, аниқ фанлардан тортиб санъатгача, ўзини синаб кўрмаган ва уни элакдан ўтказмаган соҳа қолмаган.

“Сен етим эмассан” тақдимоти кетидан Шуҳрат Аббосовни суҳбатга тортдик ва бугунги ўзбек киноси, истеъдодлар, ижод ва мавзулар ҳақида сўрадик. Тингланг:

54402B6C-3CB7-49A4-A902-26C19E63770C_w640_s_cx5_cy7_cw88

Манба: http://www.amerikaovozi.com/content/uzbek-ciname-week-gwu/2975953.html

Тавсия этамиз

Эллардайс, журналистика ва ватанпарварлик ҳақида

Кеча Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс коррупцион можаролар ортидан истеъфога чиқарилди. Бу воқеа …

Добавить комментарий