Бош саҳифа / Сиёсат / Украина коммунистлари ҳақида

Украина коммунистлари ҳақида

“Эхо Москвы” радиосининг интернетдаги саҳифасида хабар берилишича, Украина адлия вазирлиги берган даъво аризасига кўра суд Украина коммунистик партияси фаолияти тақиқлаш масаласини кўриб чиқади. Украина адлия вазири Павел Петренконинг айтишича, коммунистлар мамлакат жануби-шарқидаги айирмачиларни қўллаб-қувватламоқда.

Тўғриси, коммунистлар ва Собиқ Иттифоққа бўлган кучли антипатияга қарамай, Украина ҳукуматининг Компартия фаолиятини тақиқламоқчи бўлаётганини қўллаб-қувватламайман. Қуйида шу нуқтаи-назаримни баҳоли қудрат асослашга ҳаракат қиламан.

Хабарингиз бор, ўтган йили узоқ давом этган норозилик намойишлари ортидан Виктор Янукович ҳукуматдан ағдарилган эди. “Майдан”чилар собиқ президентни порахўрлик, сиёсий рақибларини қувғинга олиш, хуллас, демократик қадриятларни оёқости қилганликда айблашганди. Бугун ўтган йилги “Майдан” раҳнамоларининг кўпчилиги амалдаги ҳукумат таркибида. Европача демократия қуриш ғояси ва ваъдаси билан қудратга келган бугунги ҳукуматнинг сиёсий рақибларини маъмурий ресурслардан фойдаланиб сиёсий саҳнадан четлатишга уриниши собиқ режимнинг иттифоқчиларидан бўлмиш Компартия аъзоларига “Порошенко ҳам Янукович юргизган сиёсатни давом эттириб сиёсий рақибларини қувғин қиляпти” ёки “Порошенко биздан қўрққанидан партиямиз фаолиятини тақиқлаб қўйди” деган иддаоларни илгари суриш имконини беради. Қолаверса, Россия ҳам “Европача демократия дегани шунақа бўлади” деб жар солиши турган гап.

Умуман бугун Украина коммунистик партиясининг сиёсий кучи қай даражада? Менимча, Компартия бугунги кунда Украинада катта сиёсий кучга ва таъсирга эга эмас. Асосий қисми совет даврини қўмсаб яшовчи пенсионерлардан иборат бўлса ҳам ажабланмайман. Шундай экан, тобора аъзолари озайиб ва маргиналлашиб бораётган бу партияга нисбатан ўтказилаётган тазйиқ уларга йўқ жойдан “қаҳрамон” бўлиш имконини яратмайдими?

Энди Компартиянинг айирмачиларни қўллаб-қувватлашига тўхталсак. Агар партия аъзолари чиндан ҳам Украина суверенитетига даҳл қилувчи кучларни қуллаб-қувватлаётган бўлса, махсус хизматлар бу бўйича аниқ исбот ва далилларга асосланган маълумотларни кенг жамоатчиликка тақдим этишлари керак. Шунда Компартия ўз-ўзидан обрўсизланиб, сиёсий саҳнадан ҳеч қандай тақиқларсиз суриб чиқарилмайдими?

Шу ўринда айрим ҳолатларда баъзи ғоялар асосида партиялар ташкил этилишини қонунан тақиқлаш тўғри эканини ҳам айтиб кетсам, ортиқча бўлмас. Мисол учун, кўп давлатларда миллатчилик, ирқчилик, фашизм ғояларини тарғиб қилувчи, ёки бирор дин асосида партия ташкил этиш қонунан тақиқланган.

@new_bakiroo: Изоҳларингиз умуман олганда, соғлом жамият учун ўринли: Лекин Украина масаласида эмас. Эсдан чиқараяпсиз: 1) Компартия Украинада аллақачон бешинчи колоннага айланиб улгурган; 2) Компартия Россиянинг (Украинадаги) асосий инструментларидан бирига айланган; 3) Россия Компартия ва Оппозиционний блок орқали Украина парламентида ҳеч қурса блокируюший пакетга эга чиқишга ҳаракат қилиб кўрди ва яна ҳаракат қилади; 4) Компартия деструктив идеология. Компартия бугунги кунда Украинада катта сиёсий кучга ва таъсирга эга эмас деб ёзибсиз. Ҳа шундай, лекин бу ҳолат Қрим ва узилиб қолган Донбасс регионларини чегириб олгандагина шундай.

[yop_poll id=»1″]

Тавсия этамиз

Трампистон

АҚШда президент сайловлари якунланди. Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишини хоҳлаган эдим (доим демократ номзодларга “болеть” қилганман) …

Добавить комментарий