Бош саҳифа / Жамият / «Дождь» ва Туркистон легиони ҳақида

«Дождь» ва Туркистон легиони ҳақида

Россиянинг «Дождь» канали атрофидаги воқеалар ҳақида кўпчиликнинг хабари бор. Ленинград блокадаси ҳақида берилган “ножўя савол” сабаб телеканал бошида қора булутлар пайдо бўлди. Аслида, бу савол бир баҳона вазифасини бажаргани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

“Дождь” атрофида юз бераётган воқеалар сабаб мен ҳам Иккинчи Жаҳон уруши ва Улуғ Ватан урушига бошқача назар ташлаб кўришга ҳаракат қилдим. “Дождь” берган саволга ўхшаш савол бизда берилса, халқ қандай муносабат билдирар экан?

Мисол учун, “Агар немис-фашистлари ғалаба қилиб, Марказий Осиё “Туркистон легиони” назоратига ўтса, миллий давлатчилигимиз учун фойда бўлармиди?” қабилидаги савол берилса, қандай муносабат бўлади? Умуман, бу мавзуни муҳокама қила оладими одамлар? Ва энг муҳими, “Туркистон легиони”нинг тарафини олганларга муносабат қандай бўлади?

Албатта, Улуғ Ватан урушидаги ғалаба, унда қатнашиб, ўз жонини фидо қилган боболаримиз хотираси муқаддас, бунга шак-шубҳам йўқ. Нацистлар ғалабасини мен ҳам истамаган бўлардим. Лекин, шу ўринда “Туркистон легиони” баъзи боболаримиз учун Ватанини Рус босқинчилардан қутқаришнинг ягона йўли сифатида гавдалангани ҳам сир эмас. Уларни халқ душманларига чиқаришимиз қанчалар тўғри ёки нотўғри?

Хуллас, жавобдан кўра саволларга кўп блогпост бўлди. Назаримда, тарихни ўрганиш жараёнида бир ёқламалик қилиш тўғри эмас. Улуғ Ватан урушида “Ватан учун! Сталин учун!” деб жангга кирган ҳам, “Туркистон легиони” таркибида унга қарши чиққан ҳам, яхшими-ёмонми, бизнинг аждодларимиз. Уларнинг ҳар бири ўз дунёқараши, ўз ғоялари ва ўзи маъқул деб билган йўл билан Ватанини душманлардан озод этиш учун курашган. Уларнинг қайси бирини қаҳрамон аташ эса ҳар бир одамнинг ўзига ҳавола бўлиши керак, менимча.

Тавсия этамиз

Эллардайс, журналистика ва ватанпарварлик ҳақида

Кеча Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс коррупцион можаролар ортидан истеъфога чиқарилди. Бу воқеа …

Добавить комментарий