Бош саҳифа / Блогинг / Ўзгаришлар ўз қўлимизда

Ўзгаришлар ўз қўлимизда

Бир киши денгиз ёнига келиб, соҳил бўйида ниманидир ердан олиб, сувга улоқтираётган бир болага кўзи тушибди. Яқинроқ бориб, яхшироқ разм солиб қараса, у бола соҳилга чиқиб қолган денгиз юлдузчаларини сувга отаётган экан. У киши болага қараб: “Нима қилябсан?” – деди. “Денгиз юлдузчаларини денгизга қайтаряпман. Агар улар эртага сув кўпаядиган вақтгача бу ерда қолиб кетишса, нобуд бўлишади”, – жавоб қайтарди бола, ўз ишини давом эттирган ҳолда. У киши атрофга назар ташлабди. Соҳил денгиз юлдузчалари билан тўла эди. Ҳудди осмондаги юлдузлар каби беҳисоб эди. Шунда у болага қараб: “Бекорга ўзингни қийнаганинг қолади, қара, соҳил денгиз юлдузчаларига тўла, бу ишинг билан барибир ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан”, – деди. “Нега энди” – деди бола яна бир денгиз юлдузчасини денгизга қўйиб юбора туриб – “мисол учун, мана бу юлдузча учун жуда кўп нарсани ўзгартирдим”.

Қиссадан ҳисса шуки, бирданига ҳамма нарсани ўзгартираман, деган одам пировардида ҳеч нарсани ўзгартира олмайди. Ўзгаришни кичкина бўлса ҳам, ўзимизнинг қўлимиздан келадиган нарсалардан бошлаганимиз маъқул.

Бундан бир неча кун олдин Хушнудбек томонида амалга оширилган ишни ҳам, қанчалик тўғри ёки нотўғри, билмадим, ўша соҳилдаги боланинг денгиз юлдузчаларини сувга қайтаришига ўхшатдим. Эҳтимол, кенг миқёсда олиб қараганимизда, ўша тошлавҳа ҳеч нарсани ўзгартирмас. Лекин, бу ўша банк учун, қолаверса, Хушнудбек учун жуда катта нарса, назаримда. “Трастбанк” бундан кейин имло хатоларига алоҳида эътибор берадиган бўлади. Хушнудбек эса, ўзи учун, қолаверса, атрофдагилар учун, ҳаракат қилса, бирор нарсани ўзгартириш мумкин эканлигини амалда исботлади.

Ҳозирда дунёнинг қайси бурчагига боқманг, шу шумладан Ўзбекистонда ҳам, замоннинг бешафқат ва ноҳақлигидан нолиётган, лекин вазиятни ўнглаш учун ўзи ҳеч нарса қилмаётган одамларни учратишингиз мумкин. Модомики, Хушнудбек битта мурожаат билан бирор нарсани ўзгартирган экан, қолганлар ҳам биргалашиб вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилса, бундан иш чиқишига ишончим комил. Бир инсон айтганидек, муаммоларини ошхонадан ташқарига олиб чиқиш вақти етди. Омон бўлинг.

Тавсия этамиз

Варламов бўлишни истайсизми?

Россиялик машҳур блогер Илья Варламовни биласиз а? Шунга ўхшаган машҳур блогер бўлиб кетишни истайсизми? Бугун …

Добавить комментарий