Бош саҳифа / Дилдаги гаплар / Таиланд таассуротлари

Таиланд таассуротлари

Таиланд ҳақида ёзишга ўтирдиму, нима ёзсам экан, деган саволга дуч келдим. Таиландга саёҳатга эмас, иш сафари билан борганим учун вақтим асосан номи эсимда қолмаган тренинг маркази ва «Ramada Bangkok» меҳмонхонасининг мажлислар залида ўтди. Таиланднинг майдони, аҳоли сони ва тарихи ҳақида ёзгим йўқ. Қизиққанлар бемалол «Википедия»га мурожаат қилишлари мумкин. Мен, яхшиси, оз бўлсада ўзим кўрган нарсалар ҳақида гапириб берсам.

Алмати-Бангкок-Алмати йўналишида «Air Astana» компанияси самолетларида сафар қилдим. Салоннинг шинамлигидан ҳам, сервис даражасидан ҳам, компания ҳодимлари муомаласидан ҳам кўнглим тўлди. «Аэрофлот» билан Брюсселга учганимдаги сервис даражаси бу даражада эмас эди, тўғриси.

Аэропорт биносидан чиқишим билан Таиландда ҳаво жуда иссиқ ва нам эканини ҳис қилдим. Эрталабки соат тўққизда ҳаво ҳарорати 30 даража иссиқ, намлик 80% эди. Бир кун аввал +5 даража ҳаводан нафас олган одам учун бироз қийин бўлади. Яхшиям кондиционер ва душ борасида муаммо бўлмади. Лекин, шу кондиционерлар сабаб бир қатор ҳамкасбларим бетоб ҳам бўлиб қолишди.

Таиландда қирол ва унинг оиласи (деярли) муқаддас саналар экан. Улар шаънига номақбул сўз айтсангиз, қонунга биноан жазога тортиласиз. Шаҳар бўйлаб қиролнинг кўплаб портретларини учратасиз.

Гапни қисқа қилиб, сизни Таиландда олинган баъзи фотосуратларни томоша қилишга таклиф этаман. Тан оламан, мендан яхши фотограф чиқмас экан. 🙂

Шунингдек, Бангкок шаҳридан бир ярим соатлик олисликда жойлашган ўзига хос ҳайвонот боғидаги футбол ўйновчи филларни томоша қилинг. «Барселона» фанатларига қўшалоқ қувонч улашса, ажаб эмас. 🙂

Тавсия этамиз

Ёпишмаган гажаклар ва тўл(дирил)маган абзацлар

Жинпинг. Цзиньпинь. Хуллас шу одамнинг исми-шарифининг ўзбекчада қандай ёзилиши борасида “асосан дунё кўрган, чет тилидаги …

Добавить комментарий