Бош саҳифа / Tag Archives: сайлов

Tag Archives: сайлов

Трампистон

АҚШда президент сайловлари якунланди. Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишини хоҳлаган эдим (доим демократ номзодларга “болеть” қилганман) ва сўнгги дақиқаларгача умид қилдим. Бахтга қарши Дональд Трамп ғалаба қозонди. Начора. Кўпчилик Трамп ғалабасини Брекзитга қиёсламоқда. Дарҳақиқат, иккала ҳолатда ҳам барча сўров ва прогнозлар “remain” ва Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишини кўрсатаётган эди. Ҳўш, нега …

Давомини ўқиш

Сайлов ва танлов

Россия Давлат Думаси сайловлари яқинлашар экан, интернетда одамларни сайловга чиқиш ёки чиқмасликка даъват этиб ёзилаётган мақола ва блогпостлар кўпаймоқда. Биз ҳам яқин орада сайлов, референдум каби томошаларда қатнашишимизни ҳисобга олиб, шу ҳақида икки-уч оғиз фикрларимни оққа туширдим. Асосий мақсадга ўтишдан аввал сайлов ва умумий сайлов ҳуқуқи, кучли фуқаролик жамияти шаклланиб …

Давомини ўқиш

Ғоялар ва қоялар

Шу йилнинг 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бундан бир неча кун аввал Марказий сайлов комиссияси сайловда қатнашадиган партияларни рўйхатга олишни тўхтатди. Ўн тўртта партия «Жогорку Кенеш»даги ўринлар учун курашга чиқадиган бўлди. Гарчи МСК фақатгина ўн тўрт партияни рўйхатдан ўтказган бўлса ҳам, аслида, сайловда бундан анча кўп …

Давомини ўқиш

Туркия сайловлари ҳақида

Якшанба куни Туркияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, президент Ражаб Тойип Эрдоғаннинг “Адолат ва тараққиёт” партияси нафақат конституцион, балки, оддий кўпчиликни ташкил этиш учун керакли овозни ҳам тўплай олмаган. “Адолат ва тарққиёт” 40 фоиз, Халқ-республикачилар партияси 25 фоиз, “Миллий ҳаракат” партияси 16,5 фоиз ва Халқ демократик партияси 13 …

Давомини ўқиш

Ҳиллари — 2016

Куни кеча Ҳиллари Клинтон 2016 йилги президент сайловларида номзод сифатида қатнашишга қарор қилганини эълон қилди. АҚШнинг машҳур The New York Times газетаси Ҳиллари Клинтон сайловда ғалаба қилиши учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида фикр юритган. Қуйида ана шу фикрлар билан танишишингиз мумкин. Коалиция Ҳиллари Клинтон праймеризлар (партияларнинг ички сайловлари) давомида …

Давомини ўқиш

Британ партиялари ТВ дебатда «олишишди»

Британияда умумхалқ сайловлари 7 майда бўлиб ўтиши кутилар экан, қизиб бораётган сайловолди жараёнининг энг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланган «лидерлар дебати» телевидение орқали жонли намойиш қилинди. Унда охирги 5 йил ичида ҳукуматдаги коалицияни ташкил қилиб келган Консерваторлар ва Либерал-демократлар билан бир қаторда яна бешта партия: асосий мухолифатчи Лейбористлар, Яшиллар, Шотландия Миллий …

Давомини ўқиш