Бош саҳифа / Сиёсат / Париж терактлари ҳақида

Париж терактлари ҳақида

Кеча тунда Франция пойтахти Париж шаҳрида юз берган қатор терактлар бутун дунёни ларзага солди, десам, муболаға бўлмаса керак. Францияда уч кунлик мотам эълон қилинди. Кўп давлатлар, хусусан Марказий Осиё республикаларида ҳам, одамлар ҳамдардлик изҳор этиш учун Франция элчихоналари томон ошиқмоқда. Бир қатор оммавий ахборот воситалари бугунги кунни бутунлай Париж воқеаларига, Франция халқига ҳамдарлик билдиришга бағишлаган. Ижтимоий тармоқларда ҳам Париж терактларига аталган ҳештэглар тренддан тушмаяпти.

Тонгда кечки пайт бу терактлар ҳақида бирор нарса ёзишни дилга тугиб, ишга кетдим. Ишдан сўнг “лента”ни ўқиб, деярли барча фикрлар айтилганига гувоҳ бўлдим. Нима ёзсам ҳам, барибир, такроран айтилган гапга ўхшаб қолиш эҳтимоли катта эди. Шу сабабдан “Твиттер”нинг ўзбекча қисмидаги “либерал” ва “консерватив” гуруҳлар вакилларидан Парижда юз берган воқеалар юзасидан икки-уч оғиз ўз фикрларини ёзиб беришларини сўрадим. Афсуски, жавоб фақат бир томондан келди. (Ҳар қалай, ҳозирча.) Қуйида ушбу жавоб билан танишингиз мумкин.

@new_bakiroo: Бу терактдан мақсад кўп такрор-ланаётганидек Сурия учун жавоб эмас. Бу қадрияти бўйсуниш ва биқиқлик ҳисобланган деструктив кучларнинг қадрияти эркинлик ва очиқлик бўлган дунёга ўз ўлчовларининг тиқиштиришга уриниш. Агар Европа ва Франция ҳозир чегараларни ёпса, ҳаракатланишни чегараласа, сўз эркинлигига тўсиқ қўя бошласа, террористлар ўз мақсадларига эришган бўлади. Чунки уларнинг мафкураси фақат ёпиқ жамиятлардагина, фақат биқиқликдагина, фақат қўрқув муҳитидагина иш беради. Ягона ечим очиқлик ва яна очиқлик. Маданиятлар мулоқот қилиши керак, маданиятлар қовушиши керак. Ўйлайманки, кўп синовлардан омон чиққан Франция миллати бу сафарги синовга ҳам рационал жавоб топа олади.

Блогпост сўнггида бизда россиялик сифатида танилган машҳур журналист, Франция фуқароси Владимир Познернинг фикрлари билан ҳам танишишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Трампистон

АҚШда президент сайловлари якунланди. Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишини хоҳлаган эдим (доим демократ номзодларга “болеть” қилганман) …

Добавить комментарий