Бош саҳифа / Блогинг / Познер журналистика ва блогерлик ҳақида

Познер журналистика ва блогерлик ҳақида

Журналист ва блоггернинг фарқи борми? Фарқи бўлса нимада? Ёки бу иккаласи ҳам битта касб эгасими? Бу каби саволлар анчадан бери берилади ва уларга нисбатан турли жавоблар ҳам берилган. Хусусан, ўзим ҳам бир вақтлар блоггер Дилшод Абдуазизовнинг “Чумчуқни энди ким сўяди?” деган мақоласига раддияга ўхшаш блогпост ёзгандим.

Яқинда россиялик журналист Владимир Познернинг шу борада билдирган фикрларини ўқиб қолдим. Бошқаларга ҳам қизиқ бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдим.

Журналистлик – бу касб. Блоггерлик – бу ҳар нарса бўлиши мумкин, лекин, касб эмас. Журналист (агар ўз касби бўйича иш кўрса) ўз аудиториясини иложи борича кенг қамровли, холис ва ҳаққоний маълумот билан таъминлаши шарт”. У айтаётган ёки ёзаётган гаплари учун ўз аудиторияси олдида жавобгар. Блоггер эса ҳеч ким олдида ва ҳеч нарса учун жавобгар эмас. Баъзан мен шундай мисол келтираман: жанг майдонида ярадорга дуч келаган шифокор ундан “сен бизникимисан ёки йўқми?” деб сўрашга ҳаққи йўқ, у тиббий ёрдам кўрсатишга мажбур. Бу унинг бурчи. Агар у ўз бурчини бажармаса, у ортиқ шифокор эмас. Агар журналист бирор маълумотга эга бўлса, уни ўз аудиториясидан беркитишга ҳаққи йўқ, хабар беришга мажбур. Акс ҳолда, у ортиқ журналист эмас. Блоггер эса бу маълумотга кўнглига келгандек ёндошиши мумкин.

Тавсия этамиз

Варламов бўлишни истайсизми?

Россиялик машҳур блогер Илья Варламовни биласиз а? Шунга ўхшаган машҳур блогер бўлиб кетишни истайсизми? Бугун …

Добавить комментарий