Бош саҳифа / Дилдаги гаплар / Моратти «Интер» яна сотиб олмоқчими?

Моратти «Интер» яна сотиб олмоқчими?

Италиянинг “La Gazzetta dello Sport” нашри сенсацион хабар тарқатди. Унда айтилишича, “Интер” собиқ хўжайини Массимо Моратти бир қатор дўстлари билан учрашиб, клубни Эрик Тоҳирдан қайтариб олишни маслаҳатлашган. “Интер”нинг титул ҳомийси “Pirelli” раҳбари Марко Тронкетти Провера клубни қайтариш бўйича Массимо Мораттининг асосий ҳамкори бўлиши қайд этилган.

Бу хабар бўйича Миланда истиқомат қилувчи интерист-журналист Марина Варис ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай изоҳ берган:

Гап шундаки, “Интер”га 20, 30, 40 ва ҳаттоки 50 йилдан буён мухлислик қилувчи италиялик бой одамлар бор. Улар, албатта, Массимо Моратти билан жуда илиқ, дўстона алоқада. Бу одамлар, ашаддий мухлис сифатида, севимли жамоаларининг бугунги аҳволидан хавотирда. Эрик Тоҳир ҳозирча умидларни оқлай олганича йўқ.

Моратти даврида унинг пулдор дўстлари, зарурат туғилган пайтда, президентга ёрдам қўлини чўзишар эди. Эрик Тоҳир эса бундай ёрдамга умид қила олмайди. Қолаверса, Тоҳирнинг иш юритиш услуби ҳам катта эътирозларга сабаб бўлмоқда. У “Интер”да ҳодимларни инглиз тилини ўрганишга мажбур қилмоқда. Афтидан, Эрик Тоҳир Индонезия ёки Англия эмас, Италия клубини сотиб олганини унутиб қўйган кўринади. Италияликлар ўз тили ва анъаналарини жуда ҳурмат қилишади. Тоҳир “Интер”га чет эллик мутахассисларни ишга олган экан, айнан уларни итальян тилини ўрганишга мажбур қилиши тўғрироқ бўлар эди. Клуб президентининг доимий равишда клуб билан бирга эмаслиги ҳам салбий таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Тоҳирнинг бир ёки икки ойдаги беш кунлик ташрифлари унга вазиятга аниқ баҳо бериш ва назорат қилишга озлик қилаётгани ҳам бор гап. Клубда, дарҳақиқат, муаммолар талайгина. Қолаверса, “Интер”нинг қарзлари ҳам анчагина. Даромад эса деярли йўқ. Аҳвол яхши эмаслигини Тоҳирнинг ўзи ҳам яхши тушуниб турибди. Юқорида санаб ўтилган сабаблар Тоҳирни клубни сотишга рози бўлишига туртки бўлиши мумкин.

gdsmoratti

Албатта, Моратти клубни қайта сотиб олиш нияти йўқлигини, Тоҳирга ишонишини айтиб улгурди. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди. Мораттидан, ҳа, мен дўстларим билан учрашдим ва биз клубни қайтаришга қарор қилдик, деган гапни кутиш ноўрин. Лекин ҳақиқат шуки, учрашув ростдан ҳам бўлиб ўтган ва унда “Интер”ни қайтариш масаласи муҳокама қилинган.

Хуллас, шунақа гаплар… Мораттининг “Интер”га қайтиши қанчалик ҳақиқатга яқинлиги ҳақида гапириш, ҳозирча, анча мушкул. Менимча, бу ҳақида гапиришга анча эрта ҳам. Моратти ва унинг дўстлари клубни сотиб олишмоқчи бўлган тақдирда ҳам, Эрик Тоҳир клубни сотишга рози бўладими йўқми, бу ҳам номаълум. Шундай экан, вазиятни кузатишда давом этамиз.

FORZA INTER!

Тавсия этамиз

Ёпишмаган гажаклар ва тўл(дирил)маган абзацлар

Жинпинг. Цзиньпинь. Хуллас шу одамнинг исми-шарифининг ўзбекчада қандай ёзилиши борасида “асосан дунё кўрган, чет тилидаги …

Добавить комментарий