Бош саҳифа / Сиёсат / «Миллий фронт» ғалабаси. Энди нима бўлади?

«Миллий фронт» ғалабаси. Энди нима бўлади?

Марин Ле Пеннинг “Миллий фронт” партияси Францияда ўтказилган маҳаллий сайловларнинг биринчи турида 30% атрофида овоз тўплаб, ўн уч минтақанинг олтитасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Францияда ўн учта минтақада маҳаллий органлар учун сайловлар бўлади. Маҳаллий кенгашлар иқтисод, маҳаллий транспорт ва таълим бўйича кенг ваколатга эга.

Миллатчиларнинг улкан ғалабаси

Маҳаллий сайловларнинг биринчи босқичи натижалари — Франциянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ва мигрантлар учун чегаралар ёпилиши масаласини кўтараётган “Миллий фронт” учун улкан сиёсий ғалаба. Ўз округидаги сайловларда етакчилик қилаётган Марион Малешаль-Ле Пен сайлов натижаларини “тарихий воқеа” деб атаган. Таҳлилчи ва кузатувчилар миллатчиларнинг бундай юқори натижаларининг асосий сабабларидан бири сифатида сайловолди кампаниясининг 130 одамнинг ҳаётига зомин бўлган Париж шаҳридаги терактлардан бор йўғи 10 кун ўтиб бошланганини кўрсатишмоқда.

Сайлов ҳали давом этади…

Ҳали сайлов якунига етганича йўқ. Ҳеч қайси 50 фоизлан кўп овоз тўплай олмади. Демак, 13 декабрь куни сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Иккинчи босқичда фақат ўз округида 10 фоиздан кўп овоз олган партияларгина қатнашиши мумкин. “Миллий фронт”нинг асосий рақиблари собиқ президент Николя Саркозининг консерватив партияси ва президент Франсуа Олланднинг социалистлар партияси бўлади.

Социалистлар “жанг”дан чиқмоқда

Социалистлар, миллатчилар ғалаба қозонмаслигини таъминлаш мақсадида, консерваторлар ғалаба қозониши имконияти юқори округлардаги номзодларини сайловдан олмоқда. Николя Саркози унинг партияси бунга жавобан социалистлар фойдасига ўз номзодларини сайловдан олмаслиги маълум қилди. Сайловчилар иккинчи босқияда ультра ўнг қарашдаги миллатчилар ғалаба қозонмаслиги учун ўзлари истамаган номзодларга овоз беришлари эҳтимоли ҳам юқори. Баъзи газеталар очиқдан-очиқ сайловчиларни миллатчиларнинг ғалаба қозонишига йўл қўймасликка чақирмоқда. Шундай бўлса ҳам, экзит-поллар “Миллий фронт” иккинчи босқичда энг камида битта округда ғалаба қозонишини кўрсатмоқда.

Президентлик сайловлари олдидан муҳим ғалаба.

Ижтимоий сўровлар “Миллий фронт” етакчиси Марин Ле Пен 2017 йилги президент сайловларида иккинчи босқичга ўтиш имконияти юқори эканини кўрсатмоқда. Марин Ле Пен ўз округида 40 фоиздан юқори овоз тўплаб, буни яна бир бор исботлади. Шундай экан, консерваторлар ва социалистлар жуда кучли рақобатга дуч келиши аниқ.

P.S. Европадаги сўнгги воқеалар натижасида яқин орада ўтадиган кўп сайловларда ўнг қарашдаги, чегарадаги назоратни кучайтириш, мигрантларни бошпана бермаслик ғояларини олға сурган партияларнинг юқори натижалари билан якунланса, ажаб эмас.

Meduza.io сайти материаллари асосида тайёрланди.

Тавсия этамиз

Трампистон

АҚШда президент сайловлари якунланди. Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишини хоҳлаган эдим (доим демократ номзодларга “болеть” қилганман) …

Добавить комментарий