Бош саҳифа / Сиёсат / Познер: Ходорковкий мен учун қаҳрамон эмас!

Познер: Ходорковкий мен учун қаҳрамон эмас!

Сўнгги кунларда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири, шубҳасиз, Михаил Ходорковскийнинг озодликка чиқишидир. Бу борада билдирилган барча фикр ва мулоҳазаларни ўқиб чиқиш учун анча вақт сарфлаш зарур. Шу фикрлар орасида таниқли россиялик журналист Владимир Познер билдирган фикрлар эътиборимни тортди. Уни таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдим. Олдиндан таржима сифати учун узр сўрайман.

Биласизми, мен ўзимни солиштиришдан тийган бўлардим (савол муаллифи М. Ходорковскийни Нельсон Манделага қиёслаган). Ходорковский пулдан бошқа ҳеч нарса учун курашмаган. Унинг сиёсий фаолияти турли партияларга пул беришдан иборат эди. Коммунистлар партияси, Явлинскийнинг партияси ва бошқалар…

Бизда бир вақтлар олигархлар бор эди. Ҳозир улар йўқ. Чунки олигарх албатта сиёсий кучга эга бўлиши керак. Олигарх сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, пулдор ва сиёсий қудратга эга одам деганидир. Бугун пулдор одамлар кўп, лекин, уларда сиёсий кучга эга эмас. Путин бунинг барчасига барҳам берди. Олигархлар бор даврда (Ельцин даврида) улар сиёсатни белгилашарди. Владимир Путин ҳам айрим олигархларнинг, аниқроғи Борис Березовскийнинг ҳаракатлари самараси ўлароқ президентлик курсисига келган. Мен бунинг гувоҳиман.

Путин ҳокимиятга келгач, тез орада олигархларни тўплаб: “Биз сизларнинг бойлигингиз қандай йўллар билан топилганини жуда яхши биламиз. Улар сизда қолади. Шарти шуки – сизлар сиёсатдан кетасизлар. Сизнинг сиёсат билан, бизнинг эса сизнинг пулингиз билан ишимиз бўлмайди. Келишдикми?” – дейди. Бу шартга барча, шу жумладан Михаил Борисович ҳам рози бўлади. Унга Михаил Борисовичдан ташқари барча риоя қилди.

Орадан бир муддат вақт ўтгач Владимир Владимирович уни чақириб: “Биз келишиб олгандик шекилли?” – дейди. Михаил Борисович: “Ҳа, албатта!” – деб жавоб беради. Лекин ўз билганича иш кўришда давом этди.

Владимир Владимирович шундай одамки, яхшиси у билан бундай ишларни қилмаган маъқул. У бунақа нарсаларни кечирмайди. Умуман, Ходорковский нима учун қамалди? Солиқларни тўламагани учун, албатта. Лекин қайси олигарх ўша пайтда солиқ тўлаган. Уларнинг ҳаммаси қамалиши мумкин эди. Лекин бу ерда вазият бошқа эди ва уни ҳисобга олиш керак.

Ишончим комил, Владимир Владимирович Путин Ходорковскийнинг авфномаси бугун эмас, 8 ёки 9 йил аввал ёзишини хоҳлаган. Чунки, авфнома Ходорковскийнинг айбдор эканини исботлар эди. Путин уни қўйиб юборган ва шу билан барчаси тугаган бўларди. Бугунгидек Ходорковский баъзилар учун қаҳрамон сифатида гавдаланмаган бўларди. Мен уни нима учун қаҳрамон ҳисоблашларини тушунмайман. Мен учун Мандела – қаҳрамон, Ходорковский эса қаҳрамон эмас. У жуда ақлли. У ёзган хатлар жуда қизиқарли. Қамоқда кўп нарсалар юзасидан фикр ва қарашлари ўзгаргани бўлиши керак. Ҳар қалай ўн йил ҳазилакам муддат эмас. Лекин, мен учун у ҳеч қанақасига қаҳрамон бўла олмайди.

Мана энди у озодликка чиқди. Унинг Россия сиёсатида келажаги борми? Менимча, йўқ. Мен, умуман, Ходорковскийга ким овоз бериши мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмайман. Хатто унинг, кечирасизу, яҳудийлигини ҳисобга олмаганда ҳам. Қолаверса, у собиқ олигарх. Бизнесдачи? Билмадим. Биласизми, менга барибир. Менинг ҳаётимда Ходорковский ҳеч қандай ўринга эга эмас. Журналист сифатида, албатта, мен уни жон деб ўз кўрсатувимга таклиф қиламан. Бу ҳозир ҳамма учун қизиқ. Унга ҳам кўп қатори бир қанча ноқулай саволлар бераман.

Ўйлаб қарасам, Ходорковский бизнинг ҳаётимизда ҳам ҳеч қандай ўринга эга эмас экан. Ҳар қалай, мен учун Ходорковский, ҳозирча, мен ёмон кўрадиган Путиннинг сиёсий рақиби ҳолос.

Тавсия этамиз

Трампистон

АҚШда президент сайловлари якунланди. Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишини хоҳлаган эдим (доим демократ номзодларга “болеть” қилганман) …

Добавить комментарий