Бош саҳифа / Жамият / «Green Card» бошланди

«Green Card» бошланди

АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи «Грин Карта» (Green Card) ҳужжатини олиш учун лотерея ўйинлари бошланди.

Ариза https://www.dvlottery.state.gov/ сайти орқали онлайн топширилади.

Бу лотерея асосида Америка ҳукумати ҳар йили ўртача 50 минг муҳожирга иммиграцион виза беради.

Мақсад бу жамиятни бойитиш, этник ва маданий хилма-хилликни таъминлаш. Бу борадаги қонун АҚШ Конгрессида 1990-йилда қабул қилинган.

2017 йил «Турли миллат вакиллари учун иммиграция визалари – DV» (Green Card) лотереясига рўйхатга олиш 2015 йил 1 октябрдан 2015 йил 3 ноябргача давом этади.

Лотерея ўйинида қатнашиш бепул. Ҳужжат қабул қилингани ҳақида тасдиқнома, регистрация рақами берилади. Танлов натижалари 2016 йилнинг май ойида эълон қилинади.

Қатнашчилар лотереяда ғолиб бўлган ёки бўлмаганлигини текшириши учун “DV Lottery” дастурига ариза топширган маҳал берилган тасдиқ хатига эга бўлиши керак.

Ушбу хатдаги тасдиқ номерини АҚШ Давлат департаментининг махсус веб саҳифасига киритиб, лотереяда ютган ёки ютмаганлигингизни аниқлашингиз мумкин.

Лотереяда ғолиб бўлганлар ва дастурда қатнашаётганлар билиши лозим бўлган муҳим ҳуқуқий маълумотлар ҳақида шу ерда ўқинг: «Грин карта» ғолиблари учун фойдали маслаҳатлар.

Манба: «Америка Овози» интернет саҳифаси.

Оригинал мақолага ҳавола: http://www.amerikaovozi.com/content/green-card-lottery/2989125.html

Тавсия этамиз

Эллардайс, журналистика ва ватанпарварлик ҳақида

Кеча Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс коррупцион можаролар ортидан истеъфога чиқарилди. Бу воқеа …

Добавить комментарий