Бош саҳифа / Сиёсат

Сиёсат

Марказий Осиё — Навальний: Муштарак мақсадлар

Ўткан ҳафта россиялик таниқли мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний 2018 йили бўлиб ўтадиган президент сайловларида қатнашиш нияти борлигини эълон қилди ва ўзининг сайловолди дастурини тақдим этди. Навальнийнинг дастурида биз, яъни Марказий Осиёликларга таалуқли қисми ҳам бор. Алексей Навальний, агар у президентлик сайловида ғолиб чиқса, Марказий Осиё республикалари билан виза тартибини жорий …

Давомини ўқиш

Америкача Майдан

9 ноябрь куни Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайлангач, Россия жамоатчилиги ҳиссиётларга берилиб кетди: ярми Американи “дафн” этаётган бўлса, ярми америкаликлар ҳам Путинга ўхшаш одамни сайлаб, бизга ўхшаб қолганидан хурсанд. Дума депутатлари шунчалик хурсанд бўлишдики, бу хабарни қарсаклар билан кутиб олишди. Менимча, улар ҳали ўйлаб кўришлари керак. Биринчидан, Американи “дафн” этишга …

Давомини ўқиш

Трампистон

АҚШда президент сайловлари якунланди. Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишини хоҳлаган эдим (доим демократ номзодларга “болеть” қилганман) ва сўнгги дақиқаларгача умид қилдим. Бахтга қарши Дональд Трамп ғалаба қозонди. Начора. Кўпчилик Трамп ғалабасини Брекзитга қиёсламоқда. Дарҳақиқат, иккала ҳолатда ҳам барча сўров ва прогнозлар “remain” ва Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишини кўрсатаётган эди. Ҳўш, нега …

Давомини ўқиш

Нега Россия АҚШга мағлуб бўлади?

Кеча ўқиганим Илья Варламовнинг навбатдаги блогпости менга ёқиб қолди ва уни таржима қилишга қарор қилдим. *** Авваллари урушлар ҳудудлар учун бўлар эди. ХХ асрда урушлар асосан ресурслар учун бўлди. Йигирма биринчи асрда эса уруш ақл учун бўлмоқда. Очиғи: Қрим қайтгани умуман аҳамиятсиз. Путин Курил оролларини қайтариб берадими, йўқми, аҳамиятсиз. Ҳатто …

Давомини ўқиш

Ельцин, демократия ва ушалмаган умидлар

— Борис Николаевич, сиз демократмисиз? — Йўқ. Мен қандай қилиб демократ бўлишим мумкин? Сиз мени қайси давлатда туғилганимни, қайси партия аъзоси бўлганимни биласиз-ку?! Ельциннинг Познерга айтган бу гапларини эслашимизнинг боиси, Марказий Осиё, умуман, Собиқ Иттифоқи давлатларида декморатик ислоҳотларнинг омадсиз чиққани, кўп давлатлар яна диктатура ва авторитаризм деган кўчаларга кириб қолишининг …

Давомини ўқиш

Польшалик қизлар ва аборт ҳақида

Польша аёлларининг аборт ҳуқуқи учун кураши шу кунларда яна фаоллашди. Хусусан, кеча “қора душанба” акцияси бўлиб ўтди. Бу акцияни қўлловчи аёллар кеча ишга чиқмади, ўқишга бормади, уй ишларини бажармади ва ҳоказо… Албатта, аборт яхши нарса эмас. Албатта, контрацепция ёрдамида ишни абортгача олиб бормаган маъқул. Лекин агар аёл киши аборт қилишга …

Давомини ўқиш

Сайлов ва танлов

Россия Давлат Думаси сайловлари яқинлашар экан, интернетда одамларни сайловга чиқиш ёки чиқмасликка даъват этиб ёзилаётган мақола ва блогпостлар кўпаймоқда. Биз ҳам яқин орада сайлов, референдум каби томошаларда қатнашишимизни ҳисобга олиб, шу ҳақида икки-уч оғиз фикрларимни оққа туширдим. Асосий мақсадга ўтишдан аввал сайлов ва умумий сайлов ҳуқуқи, кучли фуқаролик жамияти шаклланиб …

Давомини ўқиш

19 август 1991 йил

Тўқсон биринчи йилда 12 яшар бола эдим. Ўша пайтдаги ҳолатим ва дунёқарашимни бугунги 12 ёшли болаларга солиштираман. Бугунги болалар сиёсатга қизиқмайди, сиёсатни тушунмайди, сиёсатдан жудаям узоқ, менимча бу яхшиликка, бола болалик дунёсида яшаши керак. Мен эса шу ёшдаёқ сиёсат жинниси эдим. Бунга сабабчи дадам эди. Ўша пайтларда мен ҳамма нарсада — …

Давомини ўқиш

Пенсия қайғуси

«Қиммат ҳайвонлар ва арзон одамлар» эълон қилинганидан сўнг, ўзбекларнинг болаларига нисбатан «қариганимда боқади, ўлсам кўмади» деган «таъмаси», аслида, пенсия тизимининг номукаммаллиги оқибати, деган мазмунда фикр билдирилди. Шу муносабат билан шахсий архивимдаги бундан бир неча йил ўзблогингдаги машҳур блоглардан бирида чоп этилган ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдим. *** Яратган умрдан қисмаган …

Давомини ўқиш

Альцгеймерга учраган миллат

Ўзбек миллати Альцгеймер ҳасталигига учраганга ўхшайди. Альцгеймерда авваламбор яқин ўтмишдаги воқеалар хастанинг эсидан чиқа бошлайди. Касаллик тараққий этиши билан, узоқ ўтмишдаги ҳодисалар ҳам хотирадан ўчади, натижада одам ночор маразга айланади. Биз ҳам Беруний, Бухорий, Амир Темурларнинг буюклигини эслаб туриб, миллий давлатчилигимизнинг тамал тошини қўйган, бугунимиз учун жуда муҳим бўлган ХХ …

Давомини ўқиш