Бош саҳифа / Жамият

Жамият

Панжара

Мана бу халқ маданиятли, мана буниси маданиятсиз, деб айтиш, албатта, тўғри эмасдир. Маданият даражасини ўлчайдиган қандайдир мезон, ўлчов бирлиги ҳам мавжуд эмас. Шундай бўлса ҳам, баъзи халқлар маданиятидаги у ёки бу нарсани намуна қилиб кўрсатиш мумкин бўлса керак. Масалан, бир неча йил аввал японлар фавқулодда вазиятларда ўзини тутиш маданияти билан …

Давомини ўқиш

Қирғиз тилини қандай ривожлантириш керак?

Қирғиз тилининг оммавийлигини ошириш бўйича гаплар Қирғизистон мустақилликка эришгандан бери кўп айтилади, лекин, бу гаплар ҳозирча натижа бергани йўқ. Бошланишига баъзи фактлар: Қирғиз тилида гаплашувчи аҳоли сони ўсмоқда, лекин, бу шунчаки қирғиз миллатига мансуб фуқаролар улуши ошиши ҳисобига бўлмоқда; Озчилик миллатлардан қирғиз тилини энг яхши биладигани – ўзбеклар. Бошқа миллатлар …

Давомини ўқиш

«Крутой» рақамлар ва одамлар ҳақида

Аслида, бугунги блогпостни ўткан сафарги Олимпиада чемпионларининг “ўзидан кетиб қолгани” ҳақидаги блогпостнинг давоми, десак ҳам бўлади. Фақат бу сафар гап спорт орқали эмас, балки тадбиркорлик орқали бойиган, умуман пули бор инсонлар ҳақида. Гап шундаки, тугаётган ҳафтада Қирғизистон давлат регистрация (рўйхатга олиш) хизмати янги чиққан “крутой” давлат рақамларини интернет орқали аукционда …

Давомини ўқиш

Эллардайс, журналистика ва ватанпарварлик ҳақида

Кеча Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс коррупцион можаролар ортидан истеъфога чиқарилди. Бу воқеа оммавий ахборот воситаларининг жамиятда тутган ўрни ва ватанпарварлик ҳақида баъзи фикрларни ёдга солди. Тўғрисини айтсам, бироз ҳавасим ҳам келди. Аввало оммавий ахборот воситалари ҳақида. The Telegraph нашри ўн ой мобайнида ўтказган текшируви натижасида Сэм Эллердайс …

Давомини ўқиш

Риочилар ва Санжар Саид ҳақида

Агар биз сизнинг ишончингизни оқламаган бўлсак – бу бизнинг муаммоимиз эмас – бу сизнинг муаммо. Андрей Аршавин, футболчи. Бугун таниқли блогер Санжар Саид ўз блогида “Ўзингни бос, чемпион” мақоласини эълон қилди. Унда яқиндагина ўз ниҳоясига етган Риода ўткан Олимпиа ўйинлари совриндорлари Фазлиддин Ғойибназаров ва Бектемир Мелиқўзиевнинг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган …

Давомини ўқиш

Партикуляризм ва универсализм ҳақида

Ўткан йилими ёки ундан аввалги йилими, хуллас, Навальний ҳеч қачон ҳокимиятга келолмайди, деган гап эшитган эдим. Сабаби, Путин диктатураси ёки сайловлардаги қонунбузарликлар ҳам эмас, шунчаки, партикулярист рус жамияти учун Навальний олға сураётган универсалистик ғоялар ётлигидир. Хўш, партикуляризм ёки универсализм нима ўзи? Нидерландиялик олим Тромпенаарс жамиятнинг партикуляристик ёки универсалистик маданиятга мойиллигини …

Давомини ўқиш

Қиммат ҳайвонлар ва арзон одамлар

Кенжа ўғлим жуда инжиқ. Тинчлантиришнинг кам сонли йўлларидан бири – Nat Geo Wild телеканали. Кеча шу канални томоша қилиб ўтирсак, оёғи йўқ, қўли йўқ, хуллас, инвалид ҳайвонларга протез ясаётган докторлар ҳақида кўрсатув бошланиб қолди. Олд оёғи йўқ от, орқа оёғи йўқ ит, икки орқа оёғи калта чўчқача, ҳатто думи йўқ …

Давомини ўқиш

Орландо фожиаси, ўзбеклар ва матбуот

Орландодаги гей-клубда даҳшатли ҳужумдан кўп ўтмай қотилнинг собиқ рафиқаси ўзбекистонлик экани маълум бўлди. Ситора Юсуфий 12 июнь тонгида 49 кишини ўлдирган ва 53 нафарини жароҳатлаган Умар Матин билан турмуши ҳақида журналистларга гапириб берди. Эри уни калтаклагани ҳақида ҳикоя қилар экан, аёл Матиннинг руҳий касал бўлганини тахмин қилди ва собиқ турмуш ўртоғини кўрмаганига кўп …

Давомини ўқиш

Райҳонга раҳмим келди

Бугун тасодифан Фейсбукда қўшиқчи Райҳоннинг ўзбекча ўрганишга қарилиқ қилиши ҳақидаги постга кўзим тушиб қолди. Комментлардан баъзилар ундан хафа бўлгани, баъзиларнинг жаҳли чиққани кўриниб турибди. Райҳоннинг тарафини олганлар ҳам бор. Райҳоннинг гапларидан шахсан мен хафа бўлганим йўқ. Бу гаплар мени ажаблантиргани ҳам йўқ. Шу боис уни ёмонлаш ниятим ҳам йўқ. Зеро, …

Давомини ўқиш

«Оскар» ва «Уилл Смит»

Ўтган йили “Блогерлар чемпионати”нинг қайсидир босқичи якунида баъзи ҳакамлар қорақалпоқ тилида ёзувчи бирорта блогерни тўплаган балларидан қатъи назар кейинги босқичга ўтказишни таклиф этиб чиқишган эди. Мен бу ғояга қарши чиқиб: “Агар Қирғизистон шундай танлов ташкил этилиб, мени яхши ёзганим учун эмас, шунчаки, кейинги босқичда бирорта ўзбек бўлиши кераклиги учун ўтказишса, …

Давомини ўқиш