Бош саҳифа / Дилдаги гаплар

Дилдаги гаплар

Тикан сим ортидаги қўшни давлат

Бир орзуим бор. Қани энди таксига ўтирсангда, тўғри Андижонга бориб, янги қурилган поезд йўли орқали Тошкентга борсанг, қўшни давлат пойтахтини айланиб, кейин Самарқандни кўриш учун “Афросиёб”да йўлни давом эттирсанг… Бу гапни дадам ёки амаким тенги одам эшитса, бу орзу эмас, ўтмиш дейди. Тошкентда ўтган студентлик йилларини, Сузоқдан Хонободга шунчаки тушлик …

Давомини ўқиш

Абдулла Орипов ҳақида

Жами тирикликка таниш шу хатар, Қумурсқа яралган ёппа таларга. Дўстим, алам қилар, арслон бехабар, Ем бўлиб кетсак шу қумурсқаларга. 2008 йили буюк қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов вафот этганида Жалолобод вилоят ҳокимиятида ишлар эдим. Ҳукумат бир кун мотам куни эълон қилди. Бўлим бошлиғимиз ҳаммамизни ўз хонасига тўплаб, ушбу хабарни етказа туриб …

Давомини ўқиш

Керакмас ўзбек тили ҳақида

Ҳозир ўз-ўзидан Максим Галкиннинг қайсидир концертида айтган ҳазили эсимга тушиб кетди. Мазмуни қуйидагича: Галкин Лешченкога: “Нақадар бахтли инсонсиз! Сиз “Ғалаба куни” қўшиғини айтгансиз. Ҳамма сизни яхши кўради. 9 май куни қўшиғингизни юз марталаб қўйишади” – дейди. Лешченкога унга жавобан: “Тўғри айтасан, 9 май куни талашман, лекин 10 май куни итга …

Давомини ўқиш

Ёпишмаган гажаклар ва тўл(дирил)маган абзацлар

Жинпинг. Цзиньпинь. Хуллас шу одамнинг исми-шарифининг ўзбекчада қандай ёзилиши борасида “асосан дунё кўрган, чет тилидаги китоб-журналларни сизу биздан бироз кўпроқ кўрган”лар эътироз билдириб, унга “болаларини рус боғча-ю, рус мактабга бериш ниятидаги ичкаридаги омма” учун ёзаётган журналистлар жавоб бериб ҳам улгурди. Тўғри, ахборот каналлари борасида ҳалиям рус мустамлакасимиз. Тўғри, ўзбек тилидаги …

Давомини ўқиш

Шам ёнар эди…

Қўнғироқ Андрей Петрович бутунлай умидсизликка тушган бир маҳалда жиринглади. — Салом, мен эълон бўйича қўнғироқ қиляпман. Сиз адабиётдан дарс берасизми? Андрей Петрович видеофон экранига разм солди. Чамаси ўттиз ёшлардаги эркак. Жиддий кийинган — костьюм, галстук. Ўзи кулиб турса ҳам, кўзлари жиддий. Андрей Петровичнинг юраги ҳапқириб кетди. У интернетга эълонни, шунчаки, …

Давомини ўқиш

Муҳаббат ва ҳожатхона

Ҳафта бошидан бери польшалик бир меҳмон билан йил бўйи давом этган лойиҳа якунлари бўйича қишлоқма-қишлоқ мактаб кезиб юрибмиз. Деярли ҳар бир мактабда: “Бир пиёла чой ичиб кетмасангиз, хафа бўламиз” – деган гап эшитамиз. Кеча навбатдаги “бир пиёла чой”дан сўнг меҳмон ҳожатхона қаердалигини сўраб қолди. Бориб келгач, ҳожатхона мактаб биносидан олислиги, …

Давомини ўқиш

Адабиёт яшаса — миллат яшар

Шанба (12 декабрь) куни Сузоқдаги Ҳамид Олимжон номли мактабда ўтказилган бир тадбирда қатнашдим. Ўш Давлат Университети домлалари мустақиллик йилларида Қирғизистон жанубида ижод қилган ва қилаётган шоир ва ёзувчиларнинг асарларини тўплаб, китоб чиқаришибди. “Адабиёт гулшани” номли бу адабий альманахда 50 дан зиёд ижодкорларнинг асарлари берилган. Чингиз Айтматов ва Ҳамид Олимжон таваллуд …

Давомини ўқиш

«Интер»нинг «ноҳақ» ғалабаси ҳақида

“Чемпион плюс” газетасининг 5 ноябрь №11 сонида берилган Италия “А Серия”си шарҳига бағишланган саҳифасини ўқиб, тўғриси, жаҳлим чиқди. “А Серия” 11-турининг марказий ўйини – “Интер” ва “Рома” ўртасидаги ўйин ҳақида саҳифа муаллифи шундай ёзади: Футболда баъзан ноҳақ ғалабалар ҳам учраб туради. “Интер”нинг “Рома” устидан қозонган ғалабасини шулар қаторига қўшиш мумкин. …

Давомини ўқиш

Бир твитга кўп, блогпостга оз ҳикоялар

Ҳар куни кўчада юрамиз. Турли одамлар, воқеаларга дуч келамиз. Бу воқеалар билан бўлишгинг келади. Лекин, битта твитга кўплик қилади, битта блогпостга озлик қилади. Қуйида ана шундай учта воқеани сиз билан баҳам кўришга қарор қилдим. *** Эрталаб маршруткага чиқдим. Бир қиз, кўринишидан талабага ўхшади, ҳайдовчига йўл кирага 500 сом тутқазди. Йўл …

Давомини ўқиш

Монголия сафари ҳақида

«Турк ҳаво йўллари»нинг Истамбулдан Улан-Баторга учаётган эскигина учоғи Бишкекда бир оз дам олгач, йўл-йўлакай силкиниб-силкиниб манзилга етиб келди. Чингизхон халқаро аэропорти унча катта эмас. Чегара назоратидан ўтиш учун анча кутишга тўғри келди. Ўтиш жойи фақат учта, ўтувчилар эса бир самолёт одам. Қолаверса, назоратчи монгол қизлари ҳеч қаёқга шошилаётгани йўқ. Монголияни …

Давомини ўқиш