Бош саҳифа / Блогинг

Блогинг

Блогерлар барибир мавжуд!

“Кашин” сайти ўтказган “Йилнинг энг яхши журналисти” танловида ғолиб бўлгач “Варламов – блогер, нега энди у йилнинг энг яхши журналисти бўлади?” деган эътирозлардан чарчаганми, ҳар қалай, кеча Илья Варламов ўзининг блогер эмаслиги ҳақида каттагина мақола ёзибди. Варламовнинг айтишича, умуман блогер деган касб ёки ҳунар йўқ экан. Балки блог деган мулоқот …

Давомини ўқиш

Санжар Саид. Кўча қоидалари. Бирдамлик.

Блогер Санжар Саид Фейсбукда Ўзбекистондаги ёшлар сиёсати бўйича ўз фикрларини билдирибди. Хусусан, “Камолот”ни тарқатиб, унинг ўткан йиллар давомидаги фаолиятини текшириб, агар қонунбузарликлар, давлат маблағлари ва мол-мулки талон-тарож қилинган ҳолатлар аниқланса, айбдорларни қонуний жавобгарликка тортишни таклиф этган. Ҳозир гап “Камолот” ҳақида эмас. Гап шундаки, Фейсбукдаги баъзи азаматлар Санжарнинг пости остида фикр …

Давомини ўқиш

Блогни қандай юритиш керак?!

Ҳафта бошида блогимни янги хостинг ва доменга ўтказдим. Ундан олдин блогнинг келажаги ҳақида бироз бош қотирдим. Аниқроғи, уни жонлантириш, блогпостлар сони ва сифатини яхшилаш, эплай олсам, кўпроқ ўқувчи жалб қилишга ҳаракат қилишга қарор қилдим. Ҳозир бунинг учун имконият ва вақт бемалолроқ. Кеча кечқурун икки-уч рус блогерининг блог юритиш бўйича тажриба …

Давомини ўқиш

Варламов бўлишни истайсизми?

Россиялик машҳур блогер Илья Варламовни биласиз а? Шунга ўхшаган машҳур блогер бўлиб кетишни истайсизми? Бугун унинг блогидаги “Как вести ЖЖ” (“Жонли журнал”ни қандай юритиш керак) мақоласига кўзим тушиб қолди. Демак, агар Варламовга ўхшаган блогер бўлмоқчи бўлсангиз: Кунига етти соат вақтингизни блогингизга сарфлашингиз керак. Бу фақат тайёр нарсани таҳрирлаб, блогга жойлаштириш …

Давомини ўқиш

Наталя (Таля). Хотима

Таля билан боғлиқ батафсил интим тафсилотларни кутаётганларнинг ҳафсаласини пир қиламан. Бу томони энди ўта шахсий масала. Муносабатларимиз ўша йили ёз келиб, каникулга кетгунимча давом этди. Ёз охирида кўришамиз деб, аҳдлашиб хайрлашдик. У пайтларда хабарлашиб тургани телефон, и-мейл, ижтимоий тармоқ деган нарсалар бўлмаган. Август охирида Тошканга қайтиб, тўғри Оқтепага шошилдим. Талянинг …

Давомини ўқиш

Наталя (Таля). Хохлушка

Ўтир, чой ичамиз, деди ва ўзи ошхонага кириб кетди. Газ плитага чой қўйди. Сув қайнатиладиган тунука чойнакнинг ўзига чой дамлади. Ундан аввал косанишаб идишга солинган «Большая чаша» деган лапша-макароннинг устига қайнаган сувнинг бир қисмини қуйди. Лапша тиниши учун устини тарелка билан ёпди, бўлка кесди ва тантановор равишда эълон қилди: — …

Давомини ўқиш

Наталя (Таля). Танишув

Шуҳрат чорраҳасидан «Фарҳод» бозори томон эллик қадамча юрсангиз, ўнг қўлда кўримсизгина, кичкинагина макулатура қабул қиладиган пункт бор. Сиртдан қарагандагина бу дўкон макулатура қабул қилинадиган пунктга ўхшайди, аслида Тошкентнинг мана-ман деган букинист дўконларидан топилмайдиган ноёб китобларни фақат шу ердан топа оласиз. Яна сув текинга, макулатура баҳосида. Наталяни шу ерда учратганман. Ўқишдан …

Давомини ўқиш

Шахсий сайт нархи қанча?

Янги йилнинг илк кунида ёзган блогпостимда бир қатор ўзбек блогерларининг блоглари шахсий сайтга айлангани ҳақида ёзган эдим. Бу, албатта, яхши. Лекин, шу ўринда бу нарсанинг ўзига яраша чиқимлари борлигини ҳам айтиб ўтиш керак. Аслида бугунги блогпостни ёзишимга блогер Шерзод Ғайбуллаевнинг мана бу твити сабаб бўлди. Nimadir.uz saytini xosting muddati tugaydi …

Давомини ўқиш

Сайтга айланган блоглар

Бугун тонгда яхши хушхабар эшитдим. Гулрухсора Худойбердиеванинг шахсий блоги WordPress платформасига кўчирилиб, шахсий сайт кўринишида фаолиятини давом эттирадиган бўлибди. Gulruxsora.Uz манзили бўйича кирсангиз, дарҳақиқат, Гулрухсора ва Тўлқин Юсупов анча меҳнат қилишганига амин бўласиз. Шу баҳона сўнгги йилларда аввал бепул блог платформаларида бошланиб, сўнг шахсий доменда, кейинроқ эса умуман мустақил шахсий сайт …

Давомини ўқиш

«Breaking» блогпостлар ҳақида

Илк марта ташкил этилган блоггерлар танлови сабаб ўзбек блоггерларига нисбатан қизиқиш пайдо бўлди. Уларни турли тадбирларга айнан блоггер сифатида таклиф қилишадиган бўлди. “Next” савдо марказининг очилиш маросими, журналистларнинг мини-футбол турнири ва “Samsung Galaxy S5” тақдимот маросими каби тадбирлар шулар жумласидандир. Блоггерларнинг турли тадбирларга таклиф этилишлари яхши, лекин, назаримда, улар ана …

Давомини ўқиш