Бош саҳифа / Шермуҳаммад

Шермуҳаммад

Тизимли ислоҳотлар ҳақида

Бизга тизимли ислоҳотлар керак, шунчаки одамлар алмашгани билан ҳеч нарса ўзгармайди, деган гапни кўп эшитган бўлсангиз керак. Бизнинг сиёсатчилар оғзидан баландпарвоз гап, популизмга ўхшаб кўрингани билан, аслида, бу гапда жон бор. Буни биз ёмон кўрадиган Ғарб, хусусан АҚШ мисолида кўришимиз ва уни Ўзбекистонда ислоҳот сифатида кўрсатилаётган ҳаракатлар билан таққослашимиз мумкин. …

Давомини ўқиш

Блогерлар барибир мавжуд!

“Кашин” сайти ўтказган “Йилнинг энг яхши журналисти” танловида ғолиб бўлгач “Варламов – блогер, нега энди у йилнинг энг яхши журналисти бўлади?” деган эътирозлардан чарчаганми, ҳар қалай, кеча Илья Варламов ўзининг блогер эмаслиги ҳақида каттагина мақола ёзибди. Варламовнинг айтишича, умуман блогер деган касб ёки ҳунар йўқ экан. Балки блог деган мулоқот …

Давомини ўқиш

Марказий Осиё — Навальний: Муштарак мақсадлар

Ўткан ҳафта россиялик таниқли мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний 2018 йили бўлиб ўтадиган президент сайловларида қатнашиш нияти борлигини эълон қилди ва ўзининг сайловолди дастурини тақдим этди. Навальнийнинг дастурида биз, яъни Марказий Осиёликларга таалуқли қисми ҳам бор. Алексей Навальний, агар у президентлик сайловида ғолиб чиқса, Марказий Осиё республикалари билан виза тартибини жорий …

Давомини ўқиш

Панжара

Мана бу халқ маданиятли, мана буниси маданиятсиз, деб айтиш, албатта, тўғри эмасдир. Маданият даражасини ўлчайдиган қандайдир мезон, ўлчов бирлиги ҳам мавжуд эмас. Шундай бўлса ҳам, баъзи халқлар маданиятидаги у ёки бу нарсани намуна қилиб кўрсатиш мумкин бўлса керак. Масалан, бир неча йил аввал японлар фавқулодда вазиятларда ўзини тутиш маданияти билан …

Давомини ўқиш

Қирғиз тилини қандай ривожлантириш керак?

Қирғиз тилининг оммавийлигини ошириш бўйича гаплар Қирғизистон мустақилликка эришгандан бери кўп айтилади, лекин, бу гаплар ҳозирча натижа бергани йўқ. Бошланишига баъзи фактлар: Қирғиз тилида гаплашувчи аҳоли сони ўсмоқда, лекин, бу шунчаки қирғиз миллатига мансуб фуқаролар улуши ошиши ҳисобига бўлмоқда; Озчилик миллатлардан қирғиз тилини энг яхши биладигани – ўзбеклар. Бошқа миллатлар …

Давомини ўқиш

Тикан сим ортидаги қўшни давлат

Бир орзуим бор. Қани энди таксига ўтирсангда, тўғри Андижонга бориб, янги қурилган поезд йўли орқали Тошкентга борсанг, қўшни давлат пойтахтини айланиб, кейин Самарқандни кўриш учун “Афросиёб”да йўлни давом эттирсанг… Бу гапни дадам ёки амаким тенги одам эшитса, бу орзу эмас, ўтмиш дейди. Тошкентда ўтган студентлик йилларини, Сузоқдан Хонободга шунчаки тушлик …

Давомини ўқиш

Америкача Майдан

9 ноябрь куни Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайлангач, Россия жамоатчилиги ҳиссиётларга берилиб кетди: ярми Американи “дафн” этаётган бўлса, ярми америкаликлар ҳам Путинга ўхшаш одамни сайлаб, бизга ўхшаб қолганидан хурсанд. Дума депутатлари шунчалик хурсанд бўлишдики, бу хабарни қарсаклар билан кутиб олишди. Менимча, улар ҳали ўйлаб кўришлари керак. Биринчидан, Американи “дафн” этишга …

Давомини ўқиш

Трампистон

АҚШда президент сайловлари якунланди. Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишини хоҳлаган эдим (доим демократ номзодларга “болеть” қилганман) ва сўнгги дақиқаларгача умид қилдим. Бахтга қарши Дональд Трамп ғалаба қозонди. Начора. Кўпчилик Трамп ғалабасини Брекзитга қиёсламоқда. Дарҳақиқат, иккала ҳолатда ҳам барча сўров ва прогнозлар “remain” ва Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишини кўрсатаётган эди. Ҳўш, нега …

Давомини ўқиш

Абдулла Орипов ҳақида

Жами тирикликка таниш шу хатар, Қумурсқа яралган ёппа таларга. Дўстим, алам қилар, арслон бехабар, Ем бўлиб кетсак шу қумурсқаларга. 2008 йили буюк қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов вафот этганида Жалолобод вилоят ҳокимиятида ишлар эдим. Ҳукумат бир кун мотам куни эълон қилди. Бўлим бошлиғимиз ҳаммамизни ўз хонасига тўплаб, ушбу хабарни етказа туриб …

Давомини ўқиш

Санжар Саид. Кўча қоидалари. Бирдамлик.

Блогер Санжар Саид Фейсбукда Ўзбекистондаги ёшлар сиёсати бўйича ўз фикрларини билдирибди. Хусусан, “Камолот”ни тарқатиб, унинг ўткан йиллар давомидаги фаолиятини текшириб, агар қонунбузарликлар, давлат маблағлари ва мол-мулки талон-тарож қилинган ҳолатлар аниқланса, айбдорларни қонуний жавобгарликка тортишни таклиф этган. Ҳозир гап “Камолот” ҳақида эмас. Гап шундаки, Фейсбукдаги баъзи азаматлар Санжарнинг пости остида фикр …

Давомини ўқиш